platina.uz

Статистика агентлиги қайта ташкил этилади

Статистика ишлари самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари ҳам белгиланди. 

Жамият
1 март, 11:11
Статистика агентлиги қайта ташкил этилади

Миллий статистика қўмитаси ташкил этилади. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинди.

“Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-27-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

-макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

- интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

-“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилиши белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+