platina.uz

Сардор Умрзоқов Хитой расмийлари билан учрашди

Учрашувларда икки томонлама алоқалар, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқот муҳокама этилган. 

Сиёсат
26 февраль, 14:02
Сардор Умрзоқов Хитой расмийлари билан учрашди

Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов 24 февраль куни Пекинда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Сзянчао билан учрашув ўтказди.

25 феврал куни эса Умурзоқов Хитой коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, КП МК тарғибот бўлими мудири Ли Шулей билан учрашди.

Ли Шулейнинг сўзларига кўра, ўтган йили икки давлат раҳбарлари Хитой-Ўзбекистон муносабатларини янги тарихий чўққига – қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришларини маълум қилган.

Хитой Ўзбекистон билан икки давлат раҳбарлари эришган муҳим консенсусни амалга ошириш, партиялараро алмашинувни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алмашинув ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштиришгаш тайёр, дея қўшимча қилди у.

Сардор Умрзоқов ўз навбатида, Ўзбекистон Хитой билан барча соҳаларда алмашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, икки давлат раҳбарлари белгилаган йўналишда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+