Сардор Умрзоқов раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма тузилади
Жамғарма таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш ва бошқаларни молиялаштиради.

Сардор Умрзоқов раислигидаги кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади.
Президент қарори билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида янги жамғарма ташкил этилмоқда.
У Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси деб номланади.
Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.
Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
-мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
- таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
- ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.
Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.
Маълумот учун, аввал Президент қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилганди. Кенгаш раиси сифатида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов фаолият юритади.