platina.uz

Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори этиб тайинланди

У шу пайтгача Марказий банк раисининг ўринбосари  лавозимида ишлаётганди. 

Жамият
24 февраль, 21:10
Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори этиб тайинланди

Президент фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Беҳзод Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган.

Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган.

Январ ойида Статистика агентлигининг аввалги раҳбари Баҳодир Бегалов ишдан олинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+