platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби билан мулоқот ўтказди

Марко Рубио суҳбатда Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби билан мулоқот ўтказди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзаро суҳбат ўтказди.

Марко Рубио бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан суҳбатда АҚШ Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Икки томон тинч ва фаровон Марказий Осиёни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, C5+1 дипломатик платформаси орқали ҳамкорликни муҳокама қилди.

Рубио Ўзбекистонга ноқонуний миграцияни чеклаш бўйича ҳамкорлик ва терроризмга қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Қўшма Штатлар муҳим фойдали қазилмалар ва АҚШнинг фуқаролик атом энергияси технологияларига сармоя киритиш учун ўзаро манфаатли имкониятларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутмоқда, дейилади хабарда.

Бахтиёр Саидовнинг ёзишича, "Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришига келишиб олган".

"Ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш кун тартибимизнинг асосий қисмидан ўрин олди", дея ёзади вазир.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid