platina.uz

Пентагон раҳбари АҚШ мудофаа харажатларини қисқартириш бўйича топшириқ берди

Келаси беш йил ичида харажатларни саккиз фоизга қисқартириш режа қилинмоқда. 

Жаҳон
20 февраль, 15:20
Пентагон раҳбари АҚШ мудофаа харажатларини қисқартириш бўйича топшириқ берди

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Пентагонга мудофаа бюджетини қисқартириш бўйича режалар ишлаб чиқишни буюрди. Бу ҳақда The WashingtonPost газетаси журналистлар қўлга киритган маълумотга асосланиб ёзмоқда.

Ҳарбий департаментга келаси беш йил ичида харажатларни саккиз фоизга қисқартириш вазифаси юклатилган.

"Маблағларнинг қисқариши зарурий жанговар кучларни сақлаб қолади, аммо кераксиз мудофаа харажатларини тўхтатади ва ортиқча бюрократияга барҳам беради", дейилади ҳужжатда.

Пентагоннинг 2025 йилги бюджети тахминан 850 миллиард долларни ташкил қилади.

Шунингдек, The Wall Street Journal нашри юқори мартабали манбаларга асосланиб, АҚШ Россия билан музокаралар чоғида Европа Иттифоқини Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўшимча маблағ йиғишга чақирганини ёзган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+