Собиқ бошловчи Пентагон раҳбари лавозимига тасдиқланди
Бу тайинлов президент Доналд Трампнинг йирик ғалабаси сифатида эътироф этилмоқда.

АҚШ Сенати собиқ телебошловчи Пит Хегсетни Пентагон раҳбари лавозимига тасдиқлади.
Хегсет қисқа муддатда АҚШ мудофаа вазири бўлиш учун етарлича овоз тўплади, бу демократлар ва ҳаттоки айрим республикачиларнинг баҳсли номзодга кескин қаршиликларидан сўнг Президент Доналд Трампнинг йирик ғалабаси бўлди, дея хабар беради Reuters.
Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси ва армия фахрийси Пентагонда катта ўзгаришлар қилишга ваъда бермоқда, бироқ унинг раҳбарияти қаттиқ назорат остида бўлади, дейди агентлик.
Остиндаги Техас университетининг тарих профессори Жереми Сури: “Бизда илгари Хегсетдек мудофаа вазири бўлмаган эди", дея изоҳ берди.
Пентагон раҳбари лавозими тарихан йирик ташкилотларни бошқаришда катта тажрибага эга ва икки партиянинг кенг қўллаб-қувватловига эга бўлган номзодларга ўтган. Бу сафар номзод тасдиқланиши учун қўшимча овозлар керак эди. Уч нафар республикачи,жумладан сенатор Митч Макконнел ҳам қарши овоз берди.
Унинг сўзларига кўра, Хегсет Пентагон каби йирик ва мураккаб ташкилотни самарали бошқара олишини кўрсата олмаган".
Пентагоннинг бюджети 1 триллион долларни ташкил этади. Хегсет аввал бир қанча зўравонликларда айбланган.
Хегсет бу айбловларни қатъиян рад этиб келади.