Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади
Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўмдан ажратилади.
Жамият
19 февраль, 19:39

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади. Бу ҳақда президент фармони эълон қилинди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;
1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.