platina.uz

Бир-бирини тан олмайдиган дўстлар – сионист ва фашистлар

Ҳитлер яҳудийларни қирғин қилгани билан тилга тушгани айтилади. Аслида эса немис ва сионистлар махфий иттифоқчи бўлишган. Бир-бирини азалдан қўллаб келишган.

Мақола
4 кун аввал, 19:09
Бир-бирини тан олмайдиган дўстлар – сионист ва фашистлар
Фотоколлаж: Platina.uz

Бир пайтлар Фаластинга кўчиб келиб, энди унинг аҳолисини геноцид қилаётган, четга ҳайдаб чиқараётган сионистларнинг ўз қонхўрликларини оқлаш учун эскириб, миллион марта пеш қилингани учун, емирилиб, занглаб кетган бир “темир аргументи” бор: яҳудийлар иккинчи жаҳон урушида фашизм ва нацистлардан энг кўп жабр кўрган жафокаш миллат, шу боис ўз хавфсизлигини таъминлаш учун исталган чораларни кўришга ҳақли эмиш! Яъни, сионистлар ҳар қандай қонунлар ва ахлоқ қоидаларига тупуриб қўйган ҳолда истаганча бузғунчилик ва қотиллик қилишга ҳақли эмиш.

Бироқ тарихга назар солсак, ўша даврдаги эҳтимолий қирғинлар учун ҳозиргача Германиядан ҳар йили миллионлаб товон пулини қуртдек санаб олаётган сионистларнинг айни ўша даврда фашистлар билан яқиндан ҳамкорлик қилганини, яҳудий олимлари ва бойлари нацистларнинг юксалиши ҳамда Адолф Ҳитлернинг биз билган ёвуз Ҳитлер бўлиб етишувига ёрдам бергани ҳақида эшитганмисиз?

Нацизм ва сионизм дўстлиги

Мана бу эсдалик медалига бир назар солинг. Нимадир ғалати туюлмаяптими? Топдингиз, бир-бирига ашаддий душман деб ҳисобланувчи сионизм ва нацизм тимсоллари битта медалга жо қилинган.

Бу медалнинг бир томонида Довуд юлдузи, иккинчи томонида эса свастика тасвирланган. У фашистлар Германиясининг 1933-1945 йиллардаги Халқ маорифи ва пропаганда Рейхсминистри, 1945 йилдаги 23-рейхканцлери Йозеф Геббелс (1897-1945) буйруғи билан зарб этилган бўлиб, бу яҳудий олими, барон Леополд Иц Эдлер фон Милденштайннинг ёзувчилик фаолиятига берилган баҳо сифатида зарб этилган. Милденштайн 1933 йили Фаластин замини бўйлаб олти ойлик саёҳат давомида бир неча яҳудий аҳолиси яшайдиган манзилларга бориб, бу ҳақда бир қатор мақолалар ёзган. Ушбу мақолалар Йозеф Геббелс таҳририда чиқадиган “Аngriff” (“Ҳужум”) журналида чоп этилган. Мақолалар туркуми “Нацист-социалистнинг Фаластинга саёҳати” деб номланган.

Йозеф Геббелс

Сионист ва нацистларни нима боғлаб турган?

Шу ўринда мантиққа зид келадигандек кўринган бир фактни шарҳлаш жоиз.

Хўш, Ҳитлер ва нацистларнинг яҳудийларни ёмон кўришгани аниқ, нега унда сионистлар билан ҳамкорлик қилишган? Азбаройи нима учун, деган саволлар туғилиши табиий.

Аввало шуни англаш керакки, Ҳитлернинг сиёсий-мафкуравий манбаси бўлмиш социал-национализм – социализм ва коммунизмдан руҳланиб яратилган таълимот. Бу таълимотларнинг ғоявий оталаридан бири – Карл Маркс эса яҳудий файласуфларидан.

Шунингдек, Ҳитлер олға сурган “ирқий тозалик” ғояси (фақат тоза наслли орий немислар – одам, бошқалар – чала одам) яҳудийларнинг “мумтоз – танланган халқ” (фақат яҳудийлар худо сайлаган ва сийлаган олий халқ, бошқалар – яҳудийларга хизмат қилиши керак бўлган гойлар) ғоясидан илҳомланиб яратилган.

Ирқий софлик талаби сионизм ва фашизмни ирқчи идеологиялар сифатида бир-бирига боғлайди. Бундан ҳам муҳими – ҳозирги кунда маълумки, Ҳитлернинг дунёқарашидаги бу марказий элемент, аввало, айнан иудаизм ва сионизмдан заҳир этилган. Ҳитлернинг Венадаги ёшлик даврини ўрганган замонавий тадқиқотчи ёзади: ёш рассом яҳудийларда энг юқори баҳолаган хусусият – бу “яҳудий ирқи” софлигини минг йиллар давомида сақлаш маҳорати” бўлган.

Шуни таъкидлаш керакки, ўша даврнинг ирқчилик назариячилари – Лист ва фон Либенфелс асарларида хатарли ва вайрон қилувчи омил сифатида бегона ирқ эмас, балки ирқлар аралашуви қаралади. Бу аралашув “арий халқи” қийматини камайтиради ва у ҳар қандай нарса эвазига олдини олиш лозим бўлган ҳодиса эди.

Ҳатто кейинчалик, 1930 йилда ҳам, Ҳитлер яҳудийларнинг ўз ирқини сақлаб қолиш қобилиятига – айниқса, диний қоидалар ва ғайрияҳудийлар билан никоҳ тутмаслиги ҳақидаги қатъий тақиқ воситасида – ҳайрат билан қарар эди.

Ҳитлернинг суҳбатдоши Вагенер, масалан, бўлажак фюрернинг қуйидаги сўзларини келтиради:

“Мусо орқали яҳудий халқи бутун ҳаётига мўлжалланган ҳаётий қоидани олди. Бу қоида диний мақомга кўтарилди, ирқий моҳиятга тўлиқ мос келади ва ҳеч қандай догма ёки шубҳали эътиқодларсиз, соф ва реалистик тарзда Исроил фарзандларининг келажаги ва ўзини асраб қолиши учун хизмат қилади. Ҳамма нарса фақат ўз халқи фаровонлигига бўйсундирилган, бошқа халқларнинг манфаатлари инобатга олинмаган... Биз яҳудийларнинг ўз ирқини сақлаб қолишдаги ҳайратомуз кучини тан олишимиз керак”. (Hamann, 350-351)

Бундан ташқари, Ҳитлер ва нацистларга хуш ёқиб тушган антисемитизм – аввалбошданоқ сионизмнинг энг яқин дўсти бўлган. Уларнинг орасида сиёсий ва идеологик жиҳатдан бир хил симбиоз – ўзаро манфаатли боғлиқлик мавжуд бўлган ва ҳанузгача мавжуд. Масалан, 1895 йил июн ойида “сионизм отаси” Теодор Ҳерцл шундай ёзган эди:

“Парижда… мен антисемитизмга нисбатан эркинроқ муносабатга эга бўлдим, мен уни ҳозир тарихий жиҳатдан тушунаман ва оқлайман. Энг асосийси, мен антисемитизмга қарши курашиш уринишларининг бефойдалигини ва маҳкумлигини англадим” (Brenner).

Буни тушунгандан сўнг, Ҳерцл машҳур “қора юзликлар” (Черносотенцы – Россияда 1905-1917 йилларда бўлган ўта радикал миллатчи гуруҳлар) ва Николай Романовнинг вазири бўлган граф Плеве билан иттифоқ тузишга шошилди. У бу ишни Кишинёвдаги яҳудийларга қарши “погромлар”(қирғинлар)дан бор-йўғи бир неча ой ўтгач амалга оширди – айнан ўша пайтда Плевенинг бу қирғинлардаги асосий уюштирувчи экани барчага маълум бўлганди.

Унда Ҳерцл бу қотилга нима таклиф этган эди? Ўзаро фойдали келишувни! Яъни, Россиядаги яҳудийларнинг оммавий эмиграциясига кўмаклашиш орқали инқилобий ҳаракатни заифлаштиришни! Плеве Ҳерцл билан биринчи учрашувдаёқ ўзини “сионизмнинг қайноқ тарафдори” деб атаган. Унинг бу сўзларини кейинчалик кўплаб таниқли антисемит давлат арбоблари ҳам такрорлашган. (Shahak, 71, 112)

Ғалати жиҳати шундаки, социал-коммунист ва большевиклар сардори бўлмиш Владимир Ленинни ҳам Европадаги яҳудий бойлар таъминлаб турган. Ленин Карл Маркс таълимотидан илҳомланиб, ана шу моддий таъминотга таяниб, Россияда чор ҳокимиятини ағдаришга муваффақ бўлган.

Аммо сионистлар ва нацистларнинг манфаатларии кесишадиган асосий нуқта иккита:

1. Ассимиляцияга тўсқинлик. Яъни сионистлар яҳудийларнинг бошқа халқлар билан аралашиб, йўқолиб кетишини истамаган. Алоҳида ҳудудда яшашини, ўз диний ва миллий қадриятларини унутмаслигини орзу қилган. Қизиқ жиҳати, нацистларга бу ғоя ёққан. Чунки улар яҳудийларнинг немислар билан аралашиб, “олий ирқни” булғатишини исташмаган. Шунинг учун катта фожиа ва ҳақорат сифатида тушуниладиган гетто (яҳудийлар алоҳида яшайдиган ёпиқ ҳудудлар) ҳам айни сионизм таълимотига мос тушувчи ғоя эди. Чунки яҳудий таълимотига кўра, айрим дин талабларини бажариш шартлари уйда ва кўчада, яҳудийлар маҳалласида ва “душман” ҳудудида кескин фарқланади. Айтайлик, шанба куни ишламаслик – Шабатга амал қилиши учун яҳудий одам ўз уйи чегарасидан чиқмаслиги керак. Шу боис, ҳатто АҚШдаги яҳудийлар ҳам уйлари ва маҳалларини сим билан – рамзий чегара билан ўраб қўйишади. Бу ўзига “ҳийлаи шаръий” айрим дин талабларини бажаришга ёрдам беради. Геттода яшаш эса айнан сионистларнинг бу каби ўзига хосликларига тўла мос келар эди.

2. “Худо ваъда қилган ер” – Фаластинга кўчиб ўтиш ва ўша ерда яҳудийлар мустақил давлатини қуриш. Сионистлар яҳудийларнинг Фаластинга тезроқ кўчиб ўтишини қўллаб-қувватлаган ва бу жараёнда Германия ҳам ўз манфаатини кўрган. 1933 йил 27 август куни Учинчи Рейхнинг иқтисод вазирлиги ҳамда Германия ва Фаластиндаги сионистлар вакиллари ўртасида “Хавара” (иврит тилида – “кўчириш”) номли келишув имзоланган. Унга кўра, яҳудий муҳожирлар ўз мол-мулкларини бевосита Фаластинга кўчириб ўтказиш ҳуқуқига эга бўлишган. Сионистлар кўриниш учун нацистларни ёмонласа ҳам, аслида Ҳитлер ҳукумати билан махфий музокаралар олиб боришган. Нима қилиб бўлса-да, ҳатто мажбурлаб, Европадаги, умуман бутун дунёдаги яҳудийларни Фаластинга кўчириб, у ерда Яҳудий давлатини қуриш, Ал-Ақсо масжидини бузиб, ўрнига тарихий Довуд ибодатхонасини қайта қуриш ва шу мақсадлар амалга ошгач, яҳудий халқининг халоскори – Машиаҳ (аслида Дажжол) келишини тезлаштиришдан иборат бўлган. Яҳудийларни мажбурлаш ва Фаластинда яҳудий давлати тузилиши учун дунё халқларининг розилигини олиш ва раҳмини келтириш учун ҳатто яҳудийлар қирғин қилинган Холокост фожиаси юз беришига ҳам айнан сионистлар кўмаклашган, деган тахминлар мавжуд. Чунки ростан ҳам, Холокост фожиасидан сўнг БМТ ва Ғарб дунёси “қийналган ва жафокаш” яҳудий ҳалқи учун давлат қуриб беришди ва уни давлат сифатида тан олишди. Ва ҳозиргача қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Барча “эркаликлари”га кўз юмиб келишмоқда. Чунки “бу халқ қийналган, унга мумкин”.

“Фойда ҳамма нарсадан устун”

Бундан ташқари, Германия томони учун “Хавара” келишуви Яқин Шарққа немис товарларининг экспортини енгиллаштирган. Бу эса хориждаги яҳудийлар томонидан Германия маҳсулотларига эълон қилинган бойкотни четлаб ўтишга ёрдам берган.

Германия сионистлари нейтрал позицияни сақлаган, режимга қарши чиқишмаган, чунки вазият жуда нозик эди. Улар тинчликни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Шунга қарамай, “Хавара” ва бошқа келишувларга қарамай, сионистлар Ҳитлер ва унинг тарафдорлари учун барибир “яхудий” бўлиб қолган – улар нафрат объекти бўлишдан тўхтамаган.

Кейинчалик “Янги тартиб” деб аталган таҳдидлар остида Германиядаги яҳудий ташкилотлари етакчилари бирлашишга қарор қилдилар. 1933 йил январ ойида “Германия яҳудийларининг империя вакиллиги” (“Reichsvertretung der deutschen Juden”) тузилди. Унга бутун мамлакатда ҳурматга сазовор берлинлик раввин Лео Бек (Leo Baeck) раҳбарлик қилди. У тан олинган олим ва “Германия раввинлари умумий иттифоқи” (“Allgemeiner Rabbinerverband in Deutschland”) раҳбари эди.

Янги ташкилотнинг бошқа етакчиси Отто Хирш (Otto Hirsch) бўлди. У раввин эмасди, аммо диндор ва динсиз яҳудийлар орасида катта ҳурмат қозонган шахс эди. У Германиядаги ултра-ортодокс яҳудий гуруҳлари ва баъзи ҳолларда Германия сионист ҳаракати билан ҳам ихтилофда бўлган, шунга қарамай, мазкур вакиллик ташкилоти Германия яҳудий жамияти ҳаётида муҳим ўрин тутган. Бу ташкилот 1938-39 йилларга келиб Гестапо назоратидаги “Германия яҳудийларининг империя уюшмаси” (“Reichsvereinigung der Juden in Deutschland”) билан алмаштирилди.

Сионист ҳаракатидаги баъзи етакчилар яҳудийларни Фаластинга кўчиришга эришиш мақсадида ҳатто нацизм билан ҳамкорликка тайёр бўлишган. Бу соҳада энг кўзга кўринган шахслардан бири Георг Кареский (Georg Kareski) бўлиб, у сионистлар доирасида катта ҳурматга эга бўлмаган бир четдаги ташкилот раҳбари эди. Кареский вазиятнинг жиддийлигини таъкидлар, керак бўлса, гестапо ва тарғибот вазирлиги билан ҳамкорлик қилишга чақирган – фақат яҳудийларни Германиядан хавфли келажакдан сақлаб қолиш учун.

Эҳтимол, у бу орқали ўз мавқеини кўтаришни ҳам кўзлаган, аммо вазият жиддий эканини тўғри англаган. Афсуски, айнан шундай сиёсий интуиция Германия яҳудий етакчиларида тўртинчи Рейхнинг илк йилларида етишмаган эди.

Яна меморандум

Айни шу даврда – 1933 йил 4 октябрда рейхсканцлерга ортодокс яҳудийлари вакиллари томонидан юборилган меморандум алоҳида диққатга сазовор.

Меморандум муаллифлари Ҳитлерга шундай изоҳ беришади: иудаизмни марксистик материализм билан тенглаштириш нотўғри; жамоа аъзоларининг айрим хатоларини бутун халқ зиммасига юклаш инсофдан эмас; қадимий яҳудий халқи айрим масъулиятсиз, ултрамиллатчи яҳудий ёзувчи ва журналистлардан анча йироқ туради. Ортодокс яҳудийлари "аҳлоқсиз аксилнемис тарғибот"га қарши чиқишади ва рейхсканцлер эътиборини биринчи жаҳон уруши фронтида Германия учун жон фидо қилган яҳудийларга қаратмоқчи бўладилар.

Меморандумни имзолаган раввинларнинг таъкидлашича, улар янги ҳокимиятнинг мақсади мамлакатдаги яҳудий аҳолини йўқ қилиш деб ҳисобламайди. Аксинча, улар немислар учун яратиладиган "ҳаёт макони" (Lebensraum) ичида яҳудийлар учун ҳам ўз динига эркин амал қиладиган, хавотирсиз яшайдиган жой ажратилиши мумкинлигидан умид қилишади. Агар улар адашган бўлса ва ҳукуматнинг ҳақиқий мақсади барча яҳудийларни йўқ қилиш бўлса, у ҳолда раввинлар рейхсканцлердан буни очиқ-ойдин айтишини талаб қилишади.

Албатта, бу меморандум Ҳитлернинг иш столига етиб бормасдан, архивлардан жой олгани шубҳасиз.

“Мумтоз” қатлам... Ҳитлер учун!

Аниқ айтиш мумкинки, ўша даврда фақат сионистларгина нацистлар эътиборига ва қўлловига сазовор бўлган эдилар. Бу қўллаб-қувватлаш сўз билангина чекланиб қолмасдан, моддий ёрдам кўринишида ҳам намоён бўларди.

Сионистлар нацизм режимида муайян эътибор ва ҳатто қўллаб-қувватлашга эга бўлишган. Бу қўллаб-қувватлаш фақат сўзда эмас, балки моддий ёрдам шаклида ҳам намоён бўлган. Оддий муҳожирлар учун капитални четга чиқаришга Веймар республикаси давридан қолган ва Ҳитлер томонидан янада оғирлаштирилган солиқлар жорий этилган бир пайтда, сионистлар учун бу жараён енгиллаштирилган. Германия ҳукумати уларнинг Фаластинга чиқиб кетишига ва мамлакат ичидаги фаолиятига ёрдам кўрсатган.

Шу пайтда Веймар республикаси даврида жорий этилган, кейинчалик Ҳитлер томонидан ақл бовар қилмас даражада оширилган капитални хорижга чиқариш солиғи оддий эмигрантлар учун амал қилар эди. Аммо нацист ҳукумати яҳудийларни Фаластинга чиқиб кетишини енгиллаштирар, Германиядаги сионистлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатар эди.

Маълумки, “Хавара келишуви” (Haavarah-Abkommen – ивритчадаги haavarah сўзидан олинган бўлиб, “кўчириш” маъносини англатади) 1933 йил 27 август куни Учинчи рейх иқтисодий вазирлиги ҳамда Германия ва Фаластиндаги сионистлар вакиллари ўртасида имзоланган эди. Бу келишувга кўра, яҳудий эмигрантлар ўз мулкларининг маълум қисмини тўғридан-тўғри ўтказиб бериш имконига эга бўладилар. Шу билан бирга Германиядан Яқин Шарққа товарлар экспорти енгиллаштирилганди. 1933 йилдан 1939 йилгача бўлган даврда ушбу келишув орқали тахминан юз миллион рейхсмарк маблағ Фаластинга кўчирилган, бу эса Муқаддас Ерга кўчиб ўтган олтмиш минг нафар яҳудийга эмиграциянинг дастлабки ва энг оғир даврида тирикчилик қилиш имконини берган.

Шуниси аниқки, “Хавара келишуви” ҳам, нацистлар билан сионистлар ўртасидаги бошқа шартномалар ҳам техник тусда бўлиб, Ҳитлер ва унинг издошлари учун сионистлар барибир нафратга лойиқ яҳудийлар ҳисобланарди. Уларнинг назарида сионистлар “жаҳон қўрғони”нинг бир қисми эди. Улар қуришга ҳаракат қилаётган Фаластиндаги яҳудий давлати эса гўёки “яҳудий Ватикани”, яъни бутун инсониятга қарши тузилаётган жаҳонча ҳужум маркази эди.

Шу билан бирга, сионизм нацистлар учун ўта муҳим вазифани – Германияни яҳудийлардан тозалашни ҳал этишга ёрдам берарди. Шу боис сионистлар маълум маънода ва маълум муддат учун “фойдали душманлар” эди.

Нацистлар учун “Хавара келишуви” яна бир муҳим стратегик афзалликни берди: бу келишув Германия маҳсулотларига чет эл яҳудийлари томонидан эълон қилинган бойкотга йўл очди. Сионист ташкилотлари ва Фаластиндаги яҳудий жамоатчилиги етакчилари махсус равишда немисларга қарши ҳеч қандай норозилик акцияларида қатнашмасди, чунки бу янги келишувларга тўсиқ бўлиши мумкин эди.

Сионистлар ва нацистлар ўртасидаги алоқалар “Хавара” келишуви имзоланишидан анча аввал ҳам анъанавий тусда эмасди. 1933 йил бошларида барон Леополд Иц Эдлер фон Милденштайн хотини билан бирга Фаластинга саёҳат қилиш ва Геббелс таҳриридаги “Ангриф” (“Ҳужум”) журнали учун саёҳат таассуротлари ҳақида мақолалар ёзиш учун таклиф этилган. Айни шу Милденштайн орадан бир неча йил ўтиб, СС разведка хизматининг (Райнхард Хайдрих раҳбарлигидаги) яҳудийлар бўлимига раҳбар этиб тайинланади. Унинг қўл остида эса кейинчалик машҳур Адолф Эйхман фаолият юритади.

Шунингдек, 1933 йил 22 июн куни Германиядаги сионистик ташкилотлар етакчилари томонидан бевосита Ҳитлерга юборилган меморандум ҳам ниҳоятда ғалати ва ғайриоддий тусга эга. Германиялик сионистлар бу ҳужжатда мамлакатда нацистлар томонидан ўрнатилган янги тузумга нисбатан самимий ҳис-туйғуларини билдиришади ва сионизм ўзининг илк ғоявий нуқтаи назарларига кўра миллий-социализмга жуда яқин эканини таъкидлашади. Меморандум муаллифлари бу яқинликни шундай ифодалашади: “Улар бир оҳангда куйлашади”.

Бу жасур даъво кейинги сатрларда шундай изоҳланади: “Сионизм ишонадики, халқнинг миллий ҳаётини тиклаш, ҳозирда Германияда содир бўлаётганидек, христиан ва миллий асосда яҳудий халқи учун амалга ошиши керак. Яҳудий халқи учун ҳам ҳаётдаги ҳал қилувчи омиллар – келиб чиқиш, дин, умумий тақдир ва ягоналик туйғуси бўлиши лозим. Бу, ўз навбатида, либерал даврнинг эгоистик индивидуализмини истисно этишни ва уни умумий, жамоавий масъулият туйғуси билан алмаштиришни талаб қилади”.

Бу меморандум ҳам худди ортодокс иудаизм вакиллари юборган ёднома сингари якунланади: миллий-сотсиализм ирқий асосда қурилаётган тизим ичида яҳудийлар учун ҳам жой топишини сўраб, уларнинг ҳам ватан равнақига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини таъкидлашади.

Якунда эса “ким кимни ва қандай қутқарган” мавзусини яна бир бор ёритувчи бир неча рақамлар келтирилмоқда. 1935 йилдан 1943 йилгача бўлган даврда нацистлар таъқибига учраган ва хорижда паноҳ топган яҳудийларнинг атиги 8,5 фоизи Фаластинда жойлашишга муваффақ бўлган. АҚШ 182 минг нафар (умумий миқдорнинг 7 фоизидан кам) яҳудийни қабул қилган бўлса, Англия – 67 минг нафарни (тахминан 2 фоиз). Энг катта қисми – 75 фоиз – СССР ҳудудида паноҳ топган.

Бу маълумотлар, жумладан, Сайконинг “Исроил сари чорраҳаларда” ва Вейнштокнинг “Сионизм – Исроилга қарши” номли китобларида келтирилган.

Фаластин қиссаси

Айтиш жоиз, Фаластинга кўчиб келган яҳудийлар жуда жанговар ва ҳужумкор кайфиятда бўлишган. Улар турли террорчилик ташкилотлари тузиб, ўша пайтда Фаластинни бошқарган Британия мандати маъмуриятиига ва маҳаллий арабларга қарши террорчиликлар ҳаракатлари уюштиришган. Улар пул ва қуролларни қаердан олиб туришгани эса алоҳида мавзу...

Ҳитлер билан апоқ-чапоқ бўлишларидан 10 йилча аввал, 1924 йил 30 июн куни, Қуддусда яҳудий ёзувчи ва журналист Якуб Исраил де Хааннинг ҳаёти фожеали тугади. У сионист яҳудийларнинг “Хагана” террорчилик ташкилоти жангарилари томонидан антисионистик фаолияти учун ўлдирилди.

Де Хаан 1921 йил май ойи охирида, Яффодаги норозиликлардан сўнг ёзган хатида шундай фикрларни билдирган:

“Биз ғайриоддий халқмиз. Яффо портдаги кемалардан яҳудий муҳожирларни туширишдан бош тортган араб қайиқчиларга қарши норозилигимизни билдирамиз. Арабларнинг бойкотига ҳам қарши чиқамиз. Аммо барчамизга маълумки, бирор арабга Тел-Авивда яшашга рухсат йўқ. Араб киши яҳудий меҳмонхонасига меҳмон сифатида қабул қилинмайди. Компаниялар уставига фақат яҳудийлар билан ишлаш ҳуқуқини белгилайдиган банд қўшишларига ажабланмаймиз. Яҳудийлар – қотил эмас, талончи эмас, ёндирувчи эмас. Улардан фақат битта илтимос – ерни тинч йўл билан эгаллаш. Аммо араблар “тинч эгалланиш”ни хоҳламайдилар. Улар иқтисодий рақобатда яҳудийларга бардош бера олмас экан, қуролга мурожаат қилишади”.

Яна бир парча:

“Портдан қайтгач, мен яҳудий меҳмонхонасида тушлик қилдим ва сўрадим:

– Меҳмонхонада араблар борми?

– Йўқ, жаноб. Мен уларни киритмайман. Улар ифлос халқ.

– Агар тоза инсон келса-чи?

– Улар бизнинг нархларга чидай олмайди.

– Агар кимдир келиб, тўлашга тайёр бўлса-чи?

– Мен қабул қилмайман. Мен арабларни қабул қилмайман.

Шундай қилиб, биз бу ерда яна навбатдаги қўзғолонгача тинч ва осойишта яшаймиз”, дея киноя ва ачиниш билан хулоса қилган Якуб Исраил де Хаан.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+