platina.uz

Сирдарёда метан заправкани текширишга борган ходим машинасига шубҳали модда ташлаб қўйилгани аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, заправка етказган зарар миқдори 5 млрд 740 млн сўмни (2,2 млн м3) ташкил этган. 

Жамият
17 февраль, 16:45
Сирдарёда метан заправкани текширишга борган ходим машинасига шубҳали модда ташлаб қўйилгани аниқланди

Сирдарё вилоятидаги "Метан заправка" да 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни "Ўзэнергоинспекция" марказий аппарати мутахассислари томонидан Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида жойлашган "П. М. Г." МЧЖга қарашли АГТКШДА назорат тадбири ўтказилган.

Мутахассислар томонидан АГТКШнинг газ ҳисоблагичини кўздан кечиришга борилганда, шохобчанинг газ ҳисоблагичи ўрнатилган хонадан номаълум шахс қўлида ҳар хил кабеллар билан чиқиб, ушбу жойдан қочиб кетган. Шундан сўнг, газ ҳисоблагич кўздан кечирилганда ҳисоблагичнинг алоқа тармоғи (порти) узилмаганлиги кузатилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги шубҳа қилиниб, ҳисоблагич конфигурацияларини текширтириш учун ечиб олиниши билдирилганда, АГТКШ раҳбарлари томонидан тўсқинлик қилинган ва ҳисоблагични ечиб олишга қаршилик кўрсатилган.

Шу вақтда кутилмаганда Сирдарё тумани ИИБ тезкор вакили келиб, "Ўзэнергоинспекция" мутахассиси А.Н. га тегишли автомашинани кўздан кечириб, шубҳали равишда номаълум модда топиб, воқеа жойидан мутахассисни олиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувларга кўра (АГТКШнинг видео камераларида қайд этилган лавҳаларга кўра) АГТКШ тегишли шахслар томонидан қасддан уюштирганлиги аниқланди.

Тадбир давомида, жамиятга қарашли газ ҳисоблаш ускунасини маълумотлар базасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларига асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 740 млн сўмни (2,2 млн м3) ташкил этган.

Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Прокуратура органига юборилди.

Маълумот учун: Ушбу тадбиркорлик субъектида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш такроран содир этилган бўлиб, яъни инспекция мутахассиси томонидан 2024 йилда мазкур АГТКШ раҳбарига қарашли Сирдарё вилоятида жойлашган 2 та АГТКШда ("С.А.Л." ва "М.Г." МЧЖлар) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаб, жами 28,3 млрд сўмлик зарар ҳисоб-китоб қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+