platina.uz

Россия ва АҚШ делегацияси Саудияда музокара ўтказади

Жараён 18 феврал куни бўлиб ўтиши кутиляпти. Унда АҚШ давлат котиби ва Россия ТИВ раҳбари қатнашиши айтилмоқда. 

Жаҳон
17 февраль, 11:41
Россия ва АҚШ делегацияси Саудияда музокара ўтказади

18 феврал куни Саудия Арабистонида Россия ва АҚШ делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Америка ва Россия ОАВлари.

Бу ҳақда Axios портали (иккита манбага таянган ҳолда) ва "Коммерсант" газетаси хабар берди.

Учрашувда Америка томонидан Давлат котиби Марко Рубио, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолц ва Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Стив Виткофф иштирок этиши кутилмоқда.

Виткофф аввалроқ Fox News телеканалига Уолц билан якшанба куни кечқурун Саудия Арабистонига боришини айтган эди. Рубио у ерга душанба куни Исроилдан келади.

Россия делегациясига ким раҳбарлик қилиши расман эълон қилинмаган, бироқ ОАВ манбалари бу Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Музокараларда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин ҳам иштирок этиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+