Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, ҳукумат аъзолари, зиёлилар ва жамотчилик вакиллари қатнашди.
Жамият
5 кун аввал, 12:10
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январ куни Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги қатнашди.
Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилди, у таваллуд топган 30 январ ҳар йили нишонланадиган бўлди.
Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди.
Маросимда Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.