Аҳмад аш-Шараа Суриянинг ўтиш даври президенти деб эълон қилинди
У Башар Асад режимининг қулашига олиб келган ҳужумга раҳбарлик қилганди.

Суриянинг амалдаги раҳбари ва "Ҳаят Таҳрир аш-Шам" (ҲТШ) гуруҳи раҳбари Аҳмад аш-Шараа расман мамлакатнинг ўтиш даврига президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурия давлат матбуоти хабар бермоқда.
ҲТШ етакчиси ўтган йил декабр ойи бошида Сурияда Башар Асад режимининг ағдарилишига олиб келган исёнчилар ҳужумига раҳбарлик қилганди.
Дала қўмондони сифатида Абу Муҳаммад ал-Жўлоний номидан фойдаланган Аш-Шараа Суриянинг янги ҳукумати мамлакатнинг янги конституциясини қабул қилинмагунча фаолият юритадиган вақтинчалик қонунчилик кенгашини тузиш ваколатини олди.
Аш-Шараанинг тайинланиши Дамашқда ХТШ бошчилигидаги исёнчилар иттифоқига кирувчи бошқа қуролли гуруҳлар қўмондонлари иштирокидаги йиғилишда эълон қилинди.
Мамлакатда эски кучишлатар тузилмалари тарқатиб юборилди.
2012 йилда қабул қилинган конституция бекор қилинди. Шунингдек, ҳокимият қўлга киритилган 8 декабр санаси байрам дея эълон қилинди.