platina.uz

Ҳайдовчилар техпаспорт, гувоҳнома ёки ID-картани ёнларида олиб юриши шарт бўлмайди

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "ижтимоий карта" бўйича қарорида маълум қилинган. 

Жамият
28 январь, 15:32
Ҳайдовчилар техпаспорт, гувоҳнома ёки ID-картани ёнларида олиб юриши шарт бўлмайди

Ҳайдовчилар эндиликда техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорида маълум қилинган.

2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади.

Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефон орқали кўрсатиш мумкин.

Қарорда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Ижтимоий карта" мобил иловасида жорий этиладиган ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари рўйхати келтирилган.

Унда 17 ҳужжат номи келтирилган. Улар ичида паспорт, ID-карта, техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқалар келтирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+