Улуғбек Қосимов ўринбосарлари ва туман раҳбарларини рағбатлантириш бўйича фармойишни бекор қилди
Маблағлар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши айтилган.

Сухондарёда жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган фармойиш бекор қилингани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш тўғрисида қабул қилинган 2025-йил 20-январдаги 12-8-0-Ф/25-сонли фармойиши юзасидан турли муносабатлар эълон қилинди.
Рағбатлантириш миқдори 661 ммлн сўмни ташкил этади.
Ҳокимлик хабарига кўра, мазкур фармойиш қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган.
Маблағлар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда.
Лекин фармойиш бекор қилинганини тасдиқлайдиган расмий ҳужжат ҳали эълон қилинмаган.