"Лазги" ва "Авесто" музейларини реконструкция қилиш учун 5 млрд сўм ажратилади
Маблағ Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг эркин қолдиғи ҳисобидан тақдим этилади.
Жамият
24 январь, 11:26
Урганчдаги "Лазги" ва "Авесто" музейларини реконструкция қилиш учун бюджетдан 5 млрд сўм ажратилади.
Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов тегишли фармойишни имзолади.
"Реконструкция ишлари учун беш миллиард сўм вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиғи ҳисобидан вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига ажратилсин", дейилади фармойишда.
Фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачилов зиммасига юкланган.