platina.uz

Ҳуқуқ ҳимоячилари Трампни судга берди

Бу АҚШда туғилган муҳожир болаларга фуқаролик бериш билан боғлиқ. 

Жаҳон
21 январь, 11:24
Ҳуқуқ ҳимоячилари Трампни судга берди

Муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари АҚШ президенти Доналд Трампни судга берди.

Трамп АҚШда туғилган, ота-оналари мамлакатга ноқонуний ёки виза билан кирган болаларни туғма фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги фармонни имзолагани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.

“Қўшма Штатларда туғилган болаларга фуқаролик беришдан бош тортиш нафақат конституцияга зид, балки Америка қадриятларини ўйламасдан ва қўпол равишда рад этишдир. Туғилиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролик Қўшма Штатларни кучли ва жонли мамлакат қиладиган нарсанинг бир қисмидир", деди Америка фуқаро эркинлиги иттфоқи ижрочи директори Энтони Д. Ромеро.

Унинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти “қўпол равишда ҳаддан ошиб кетиш”га йўл қўйган, бу эса инсон ҳуқуқлари фаолларида судда ғалабага ишонч уйғотмоқда.

Президент лавозимига киришгач, Трамп туғма фуқароликни чекловчи фармонни имзолади.

Федерал агентликларга одатда АҚШ фуқароларига тақдим этиладиган айрим ҳужжатларни бериш тақиқланади. Бу ушбу чора киритилгандан кейин 30 кун ўтгач туғилган болаларга нисбатан қўлланилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+