Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчи тайинланди
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Дуйшонкул Чотоновдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Жамият
20 январь, 15:50
Фото: ТИВ.
2025 йилнинг 20 январ куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Дуйшонкул Чотоновдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Дуйшонқул Чотонов бунгача Қирғизистоннинг Корея Республикаси ва Вьетнамдаги элчиси лавозимларида ишлаган.
У декабр охирида президент Садир Жапаровнинг фармони билан Ўзбекистонга элчи этиб тайинланганди.
Чотонов 2022 йил апрелидан Ўзбекистондаги дипломатик миссияни бошқариб келаётган Муса Жаманбоев ўрнини эгаллади.