Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан ушланди
У фуқарога савдо дўкони қуриши учун ер олиб беришни ваъда қилган.
Жамият
17 январь, 9:02
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда "Замон" информацион кўрсатувида маълум қилинди.
Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси фуқарога тадбиркорлик учун тўртта савдо дўкони қуриш учун 210 кв.м ҳудудни аукционда ютиш орқали расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган. Бунда у ишни битиришда юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган.
Ўтказилган тезкор тадбирда у мазкур маблағларни олаётганда ушланди.
Унга ЖКнинг 167-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан айблов эълон қилинган.
Таъкидлаш керакки, ҳоким ёрдамчиси аввал ҳам уч маротаба судланган бўлган.