platina.uz

Статистика агентлиги раҳбари Баҳодир Бегалов ишдан олинди

У мазкур ташкилот (2022 йилгача Статистика қўмитаси)ни салкам саккиз йилдан буён бошқариб келаётганди. 

Жамият
17 январь, 20:21
Статистика агентлиги раҳбари Баҳодир Бегалов ишдан олинди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов ишдан олинди.

Баҳодир Бегалов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган.

1992—2012-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган.

2012-2016 йилларда Статистика қўмитаси раиси ўринбосари, сўнгра Молия институти ректори этиб тайинланди.

Статистика қўмитасини 2017 йилдан буён бошқариб келаётганди. Мазкур ташкилот 2022 йилда Статистика агентлигига айлантирилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+