platina.uz

Илон Маскнинг Starship ракетаси синов пайтида портлаб кетди

Ҳалокатга "кислород ёки ёқилғи сизиб чиқиши" сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. 

Жаҳон
17 январь, 13:20
Илон Маскнинг Starship ракетаси синов пайтида портлаб кетди

Space X компаниясининг еттинчи Starship кемаси синов пайтида портлаб кетди.

Starship ракетаси Техасдан учирилганидан бир неча дақиқа ўтиб фазода парчаланиб кетди, дейилади Илон Маскнинг SpaceX компанияси баёнотида.

Компаниянинг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарга кўра, Ҳинд океани узра назорат остида ҳаракат қилиши керак бўлган Starship баландликка кўтарилаётганда ҳавода портлаб кетган.

Маск тушунтирганидек, ҳалокатга "кислород ёки ёқилғи сизиб чиқиши" сабаб бўлиши мумкин.

Space X иккинчи марта кучайтирилган учириш минораси ёрдамида ўта оғир ракетани Ерга муваффақиятли қайтарди.

"Муваффақият ноаниқ, аммо завқланиш кафолатланган!" — деб ёзди Маск Х саҳифасида осмонда оловли из акс этган видеони улашган ҳолда.

Миссия Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси ракетаси бўлган New Glenn'нинг биринчи парвозидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди. У биринчи марта орбитага ракета учирди, бироқ қурилмани океан платформасига қўндира олмади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+