Шимолий Корея Япон денгизи томонга баллистик ракета учирди
Япония Мудофаа вазирлиги ракета учирилганини тасдиқлади ва у аллақачон денгизга қулаганини қўшимча қилди. Сеул, Вашингтон ва Токио юқори жанговар шайликни сақлаб, ракета учирилиши ҳақида маълумот алмашмоқда. Бу КХДРнинг сентябрь ойи бошидан бери Япон денгизига қарата иккинчи баллистик ракета учирилишидир.

Шимолий Корея Япон денгизи томонга баллистик ракета учирди, деб хабар берди Yonhap ахборот агентлиги Жанубий Корея ҳарбий қўмондонлигига таяниб.
Япония Мудофаа вазирлиги ракета учирилганини тасдиқлади ва ракета аллақачон денгизга тушганини қўшимча қилди. Сеул, Вашингтон ва Токио юқори жанговар шайликни сақлаб, ракета учирилиши ҳақида маълумот алмашмоқда.
Reuters агентлигига тақдим этилган Япония ҳарбий маълумотларига кўра, ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушди. NHK ва Kyodo News ҳам ҳодиса Япония сувларининг ҳудудий яхлитлигига таҳдид солмаслигини тасдиқладилар.
Бу Шимолий Кореянинг сентябрь ойи бошидан бери Япон денгизига қарата иккинчи баллистик ракета учирилишидир. Пхеньян илгари 12 ва 14 сентябр кунлари ракеталарни синовдан ўтказган эди.
Аввалроқ, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг бўлим бошлиғи Ким Ё Жон Қўшма Штатлар, Жанубий Корея ва Японияни кескинликни кучайтиришда очиқчасига айблаган эди. Унинг таъкидлашича, провокацион ҳаракатлар иттифоқчиларнинг 7-11 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Жежу оролининг шарқида ва жанубида халқаро сувларда бўлиб ўтган қўшма ҳарбий машқлари туфайли юзага келган.




