platina.uz
Жаҳон

Шимолий Корея гипертовушли ракеталар синовини ўтказди

Ким Чен Ин машқларни шахсан кузатган. Бу Венесуэла воқеалари фонида рўй берди. 

Шимолий Корея гипертовушли ракеталар синовини ўтказди

Шимолий Корея гипертовушли ракеталарни учириш машқларини ўтказди, деб хабар берди Марказий ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, синовлар Пхеняннинг Рёкпо ҳудудидан амалга оширилди.

Ракеталар Япония денгизида 1000 километр узоқликдаги нишонларга зарба берди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин машқларни шахсан кузатди. У синовлар "муҳим мудофаа ва техник вазифа"ни бажарганини таъкидлади ва ядровий тўхтатувчи кучларни яратишни стратегик устувор вазифа деб атади.

Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 4 январь куни эрталаб Шимолий Корея Япония денгизи томон бир нечта баллистик ракеталарни учирди. Ракеталар Пхенян яқинидан учирилди ва тахминан 900 километр масофани босиб ўтди.

Жанубий Корея расмийлари ракета учирилишига жавобан миллий хавфсизлик масалалари бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid