"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖга янги раис сайланди
Жамол Ҳошимхонов аввал "Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖда молия масалалари бўйича директор сифатида ишлаган.
Жамият
16 январь, 10:12

Ҳошимхонов Жамол Камолович "Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда жамият акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишлари баённомасида маълум қилинган.
Жамол Ҳошимхонов аввал "Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖда молия масалалари бўйича директор, шунингдек, "Оҳангарондон" ва "Galla Alteg" АЖларда ишлаган.
Якунда Ҳошимхонов акциядорлар томонидан 100 фоиз овоз билан лавозимга тасдиқланди.
Бу вазифада аввал ишлаб келган Касимов Баҳром Хашимович ўз ҳоҳишига кўра ишдан кетган.