platina.uz

"Ўзавтосаноат" раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Трансформация ва молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар ишдан олинди.

Жамият
16 январь, 10:38
"Ўзавтосаноат" раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Фото: Platina.uz

"Ўзавтосаноат" раисига янги ўринбосарлар тайинлангани хабар берилди.

Жумладан, Раҳмонов Баҳодиржон Солижонович "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раисининг маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аввал бу лавозимда ишлаган Абдуваққос Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.

"Ўзавтосаноат" бошқаруви раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шукуров Азизбек Кобилович лавозимидан озод этилди.

Мухамедов Диёр Рауфович бошқарув раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+