platina.uz

UzAuto Motors 8 ойда қарийб 9 трлн сўм фойда кўрди

Кўрилган фойдадан 264 млрд сўми акциядорлар ўртасида тақсимланиши белгиланган. 

Иқтисод
15 январь, 10:23
UzAuto Motors  8 ойда қарийб 9 трлн сўм фойда кўрди

UzAuto Motors 2024 йил 8 ойида 8,8 трлн сўм фойда кўрди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги порталида эълон қилинган ҳужжатда айтилади.

Унга кўра, кўрилган фойдадан 264 млрд сўми АЖ акциядорларига тақсимланиши белгиланган.

Қолган 8,57 трлн сўм жамиятнинг тақсимланмаган фойдасига йўналтирилади. Бир дона жойлаштирилган акция учун дивиденд миқдори 975 сўм миқдорида этиб белгиланган. Ҳисобланган дивидендлар 2025 йил 10 январдан 2025 йил 11 мартга қадар пул кўринишида тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одилжон Бастамкулов UzAuto Motors'нинг вақтинчалик раҳбари этиб тайинланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+