platina.uz

Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" хўжайини билан учрашди

Ушбу клуб яқинда Абдуқодир Ҳусановни 40 млн еврога сотиб олган эди.

Сиёсат
15 январь, 18:26
Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" хўжайини билан учрашди

Шавкат Мирзиёев бугун Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.

Шайх Мансур Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси хўжайинларидан бири бўлади. Клуб яқинда Абдуқодир Ҳусановни 40 млн еврога сотиб олганди.

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорлик ва устувор йўналишлардаги амалий шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Уй-жой ва транспорт инфратузилмаси, энергетика, тоғ-кон саноати, шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Сунъий интеллект борасида, шу жумладан соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+