Абдуқодир Ҳусановнинг "Арсенал"га қарши ўйини баҳоланди
Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва финал ҳуштаги чалингунга қадар ўйнади, 32-дақиқада эса сариқ карточка олди.

Ўзбекистон ва "Манчестер Cити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Англия Лига Кубоги финалида "Арсенал" га қарши ўйини баҳоланди.
Ўйин Лондондаги Уэмбли стадионида бўлиб ўтди ва 2:0 ҳисобида "Манчестер Cити" фойдасига якунланди. Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва финал ҳуштаги чалингунча ўйнади, 32-дақиқада сариқ карточка олди.
Бу унинг Англиядаги ва умуман клубдаги илк совринидир.
Sofasscore маълумотларига кўра, Ҳусанов Райан Черки билан бир хил 7.0 балл олди. Бернардо Силва (6.9) ва Эрлинг Ҳоланд (6.2) "Манчестер Сити" учун энг паст рейтингни олдилар. Нико О'Рейли энг юқори баллни (9.1) қўлга киритди ва ўйинда икки марта гол урди.
Ҳусанов 2025 йилдан бери "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда, ўшанда у Франциянинг "Ленс" клубидан 40 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. У илгари Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубида ҳам ўйнаган ва Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси тарбияланувчиси саналади.
