platina.uz

Космик фаолият бўйича муносабатларни тартибга солувчи қонун қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. 

Жамият
15 январь, 15:37
Космик фаолият бўйича муносабатларни тартибга солувчи қонун қабул қилинди

“Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 й.) қабул қилинди.

Қонун космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.

Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:

-Ерни масофадан зондлаш;

-космик мониторинг;

-давлат космик мониторинги;

-космик алоқа тизими;

-юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;

-космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+