platina.uz

Трамп ва Путин Словакияда учрашиши мумкин

Мамлакат парламенти вице-спикери Андрей Данко бу ҳақда маълумот берди. 

Жаҳон
14 январь, 10:54
Трамп ва Путин Словакияда учрашиши мумкин

Трамп ва Путин Словакияда учрашиши мумкин.

Словакия парламенти вице-спикери Андрей Данко Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг учрашуви мамлакат пойтахти Братиславада бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.

Бу ҳақда у "Известия" газетасига берган интервюсида маълум қилди.

Данко Путин ва Трампнинг Братиславада учрашиши мумкинлигини ва буни муҳим эканини таъкидлади. Унинг фикрича, икки етакчи ўртасида мулоқот зарур.

“Украинадаги воқеалар бир кунда содир бўлмади. Бу узоқ тарих", деб таъкидлади Данко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президентининг маслаҳатчиси Майк Уолц Трампнинг Путин билан музокараларга тайёргарлиги ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Трамп Россия билан мулоқотсиз Украина бўйича келишувга эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Трампнинг ўзи Путин билан музокараларга тайёрланаётганини ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар шартлар бўйича келишиб олишмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+