platina.uz

Paynet Humo тўлов тизимини сотиб олди

Келишув 65 миллион доллар миқдорида баҳоланмоқда. 

Иқтисод
13 январь, 15:26
Paynet Humo тўлов тизимини сотиб олди

Paynet компанияси Humo тўлов тизимини сотиб олди. Бу ҳақда Давактив хабар берди.

"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакетини сотиш бўйича бошланган очиқ савдо жараёнларида 6 нафар талабгор иштирок этиш учун таклиф қилинган.

Белгиланган муддатларда Консултантга Жамиятни сотиб олиш бўйича 3 нафар талабгорлардан Мажбуриятга эга бўлган таклифлар келиб тушди ҳамда 65 млн АҚШ доллари миқдоридаги энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Пайнет” АЖ савдо ғолиби деб топилди.

"Таъкидлаш жоизки, мазкур таклиф Консултант томонидан ҳисобланган Жамиятни сотиш мумкин бўлган индикатив нархлар оралиғида жойлашган ҳамда халқаро мустақил баҳоловчи “КПМГ” томонидан баҳоланган қийматидан юқори.

Талабгор келгусида Жамиятга тегишли “Ҳумо” тўлов тизимини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг конфиденциал (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган", дейилади хабарда.

Жамиятни хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Маълумот учун: Paynet АЖ – Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир.

Мазкур тўлов тизими орқали 1 500 дан зиёд маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчиларга тўлаш имконияти яратилган ҳамда йилига 20 млн.дан зиёд фойдаланувчилар ушбу хизматлардан фойдаланиб келмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+