UzAuto Motors АЖга вақтинча раҳбар тайинланди
Саидазим Гулямов UzAuto Motors'да 15 йил, АҚШнинг Regions Bank'ида 8 йил ишлаган.
Жамият
3 январь, 22:37

Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Cаидазим Гулямов янги раҳбар тайинлангунга қадар компания раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади, бу масала бўйича 2025 йилнинг 30 июнига қадар қарор қабул қилиниши керак.
У ушбу компанияда 15 йил, АҚШнинг Regions Bank’ида эса 8 йил ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойи охирида компаниянинг аввалги раҳбари Бу Андерссон ишдан кетганди.