Шавкат Мирзиёев Жо Байденга таъзия билдирди
Ню-Орлеандаги ҳодиса сабаб 15 киши қурбон бўлди, ўнлаб одамлар эса жароҳатланди.
Сиёсат
3 январь, 16:33
Шавкат Мирзиёев Жо Байденга таъзия билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 январда Нью-Орлеанда ҳайдовчи оломон устига машина ҳайдаб, ўт очди. Оқибатда 15 киши қурбон бўлди.