Хивадаги йирик бозорлар кўчирилади

Шаҳардаги деҳқон бозори ва Хива универал савдо комплекси янги биноларга жойлаштирилади. 

Жамият
8 май, 17:40
Хивадаги йирик бозорлар кўчирилади

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги деҳқон бозори ва Хива универал савдо комплексини тартибга келтириш бўйича фармойиш эълон қилинди. Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов тегишли ҳужжатни имзолаган. 

Шаҳарнинг Сангар маҳалласи, Элобод кўчасида яшовчи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ушбу ҳудудда йўл бўйида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини Хива шаҳридаги деҳқон бозори ва Хива универал савдо комплекси АЖларнинг янги қуриб битказилган биноларига кўчирилади. 

Ободонлаштириш бўлими бозордаги тозалик масалаларини ўз зимммасига олади, солиқ органлари тадбиркорларнинг қонуний ишлаши ва солиқдан қочишини текширади.  Шунингдек, бозорлардаги реклама баннерлари давлат тилида ёзилиши ҳам назорат қилинади. 

Ушбу икки бозорни тартибга келтириш ва кўчириш бўйича  ишчи гуруҳ тузилган ва унинг таркиби тасдиқланди. Ушбу ишчи гуруҳ ҳоким бошчилигидаги 34 нафар мансабдорни ўз ичига олади. 

Мазкур фармойиш назоратини Хива шаҳри ҳокимининг ўзи зиммасига олиши белгиланган. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+