Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди

Чори бахши Умиров Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга устозлик қилган. 

Маданият
4 май, 20:46
Ўзбекистон халқ бахшиси вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди

Чори бахши ярим асрдан зиёд х Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда эди,  дейилади вазирлик хабарида.

Чори бахши Умиров 1938 йил 28 февраль куни Қашқадарёнинг Деҳқонободига қарашли “Етимқудуқ” қишлоғида, бахши шоир оиласида дунёга келган. Чори бахши отасидан ўрганган “Алпомиш”, “Болҳувон”, “Ойпарча”, “Авазхон”, “Санамгавҳар”, “Малла савдогар” достонларини маҳорат билан ижро этган. Унинг ўзидан эса 21 та достон ёзиб олинган. Бахшининг ўзбек достончилигидаги улкан хизматлари ўн саккиз минг мисрадан иборат. “Таркибадаҳшон”, “Ғойибнома ёки Гўрўғлининг туғилиши” достонлари айниқса машҳур. Бахшининг “Шерали” достони 2019 йил Термизнинг “Сурхон-нашр” нашриётида чоп этилди.

Кўрсатган хизматлари учун 2017 йилда Чори бахши Умировга "Ўзбекистон Халқ бахшиси" унвони берилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+