Туркия парламенти Ўзбекистонга оид қатор битимларни тасдиқлади

Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳам тасдиқланди. 

Сиёсат
16 май, 11:25
Туркия парламенти Ўзбекистонга оид қатор битимларни тасдиқлади

Туркия парламенти Ўзбекистон билан қатор соҳаларда ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни тасдиқлади. Жумладан улар ичида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳам бор. 

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

2024 йил 15 май куни Туркия ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги айрим муҳим ҳамкорликка оид қонунлар, битимлар ва протоколлар Парламент томонидан қабул қилинганлиги эълон қилинди: 
 
1. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Туркия Республикаси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги фаолияти тўғрисидаги Битим; 

2.Жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим; 

3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол; 

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битим; 

5. Мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; 

6. Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Битим; 

7. Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+