Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Аввалги бошлиқ Миржамол Миралимов бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимдан олинган. 

Жамият
10 май, 10:24
Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов вилоятда жамоат хавфсизлиги ва криминоген вазият бўйича йиғилиш ўтказган. 

Янги тайинланган Икромжон Турсунов аввал Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 

Бу лавозимда аввал ишлаган Миржамол Миралимов бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимдан озод этилган. 

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+