Бухоро шаҳар ҳокими соғлиғидаги муаммо сабаб лавозимидан озод этилди

Жамол Носиров уч йил аввал, 2021 йил май ойида шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди. Унинг ўрнини Қурбон Турсунов эгаллади. 

Жамият
1 май, 9:19
Бухоро шаҳар ҳокими соғлиғидаги муаммо сабаб лавозимидан озод этилди

Жамол Носиров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилди. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида у лавозимидан озод этилди, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида. 

Жамол Носиров уч йил аввал, 2021 йил май ойида шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди. 

Жалол Носиров (1985 й. т.) Бухорода туғилган. Бухоро давлат университети битирувчиси (2005), шу ерда магистратура даражасини олган (2008).  2017-2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

У Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 

Айни вақтга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Турсунов Қурбон Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+