Тошкент шаҳридан чиқишда "даҳшатли пробка"лар вужудга келди
Тирбандлик юқори бўлиб, 10 баллгача баҳоланмоқда.
Жамият
9 апрель, 18:13
![Тошкент шаҳридан чиқишда "даҳшатли пробка"лар вужудга келди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/%D0%BF%D1%80%D0%BE%D0%B1%D0%BA%D0%B0.cfe8b630de09.webp)
Бугун, 9 апрел куни Тошкент шаҳридан чиқиш йўлларида автомашиналар тирбандликлари вужудга келди. Жумладан, Фарғона водийсига элтувчи "Роҳат" айланаси ва Тошкент-Самарқанд йўлида катта тирбандликлар кузатилмоқда.
Тирбандлик юқори бўлиб, 10 баллгача баҳоланмоқда.
Маълумотларга кўра, бу пойтахтни тарк этаётганларнинг кўплиги билан боғлиқ. Маълумки, Ўзбекистонда 9-12 апрел кунлари Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик дам олиш эълон қилинган.