Рамазон ҳайитида кетма-кет уч кун дам берилади

13 апрел, шанба куни барча учун иш куни саналади. 

Жамият
8 апрель, 13:05
Рамазон ҳайитида кетма-кет уч кун дам берилади

Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган. 

Булар:

- 10 апрел, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;

- 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

- 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13 апрел, шанба — барча учун иш куни саналади;

14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Фармонда 11 апрел, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12 апрел, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз,  бу йилги Рамазон ҳайити 10 апрел кунига тўғри келиши кутилмоқда

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+