Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Шу пайтгача бу лавозимда ишлаган Шоҳруҳ Шоаҳмедов "фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун" лавозимдан олинган. 

Жамият
8 апрель, 15:55
Паркент туманига янги ҳоким тайинланди

Исақулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.  Сардор Исақулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини (кундузги) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2006 йили Марказий магистраль электр тармоқлари электроэнергиясини узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, коперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+