Қозоғистон президенти Хоразмга борди
Тўқаевни Урганч халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 5 апрел куни Хоразмга борди. Уни Урганч халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Президентлар “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрдилар. Улар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган Made in Uzbekistan бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.
2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Комбинатда Германия, Белгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.