Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

У аввал Ёшлар агентлигининг вилоят бошқармасига раҳбарлик қилган. 

Жамият
2 апрель, 11:01
Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори билан Тўхтаев Хусен Мирзаевич ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Хусен Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. У бундан ташқари аввал Ёшлар иттифоқининг вилоят бошқармаси раҳбари,  Самарқанд давлат университетида етакчи мутахассис лавозимларида ҳам ишлаган. 

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+