Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада арзонлашди

Таҳлилларга кўра, йилнинг бу мавсумида пиёз нархининг "қулаши" аввал кузатилмаган. 

Иқтисод
17 апрель, 10:00
Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада арзонлашди

East-Fruit компанияси томонидан Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархларининг мониторинги шуни кўрсатдики, ўтган ҳафтада ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархи бир килограмм учун 1500 сўмгача тушиб кетди, бу 12 цент АҚШ долларига тенг.

Яъни, ҳозир Ўзбекистонда 830 килограммдан ортиқ пиёзни 100 АҚШ долларига улгуржи харид қилиш мумкин. Ўзбекистон тарихида йилнинг шу даврида пиёзнинг бундай арзон нархлари бўлмаган. Бир йил аввал пиёз нархи ҳозиргидан 4,4 баробар қимматроқ эди. Йилнинг ушбу даври учун одатий нарх тахминан икки баравар юқори ва 24-26 АҚШ центини ташкил қилади. Бироқ, муаммо нархлар  графигида кўрсатилганидан анча жиддийроқ. Гап шундаки, мониторингда кўрсатаётган нархлар кичик улгуржи савдолар нархидир. Агар баҳорда қайта сотиш учун кузда пиёз сотиб олган фермер ёки савдогар даражасида нарх ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бундай пиёзнинг ҳақиқий нархи ҳозирда нолга тенг бўлади ва барча маҳсулотларни сотиш мумкин бўлмайди.

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, биргина Ўзбекистоннинг ўзида камида 150-200 минг тонна пиёзни Қозоғистон фермерлари аввалроқ қила бошлаганидек, полигонга жўнатиш ёки чорва озуқаси сифатида бериш керак бўлади. Шунинг учун, агар бу ҳафта пиёз нархи яна сезиларли даражада пасайса, ҳайрон бўлмаслик керак, дейилади хабарда.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) сармоя бўлими иқтисодчиси Андрей Ярмакнинг тушунтиришича, бундай нархларнинг қулаши агробизнеснинг айрим сегментларида одатий ҳолдир. Пиёз эса улардан бири. “Пиёзга талаб эластик эмас. Бошқача айтганда, пиёз нархи юқори ёки паст бўлишидан қатъи назар, унга бўлган талаб сезиларли даражада ўзгармайди. Агар нархлар юқори бўлса, унда пиёзни алмаштириш учун ҳеч нарса йўқ ва улар ушбу маҳсулотни сотиб олишга мажбур", - деб тушунтиради Андрей Ярмак.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+