Ўзбекистондан Исроилга авиарейс бекор қилинди

Аввалроқ Тел-Авивдаги элчихона фуқароларни огоҳлантирганди. 

Жамият
15 апрель, 9:24
Ўзбекистондан Исроилга авиарейс бекор қилинди

Ўзбекистондан Исроилга рейс бекор қилинди. 

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда, Узбекистан Аирwайс фақат 2024 йил 15 апрель куни HY 301/302 Тошкент - Тел-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилади.

"Фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY 301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan airways sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз,  2024 йил 14 апрел тунида Эрон Исроил томонга дрон ва ракеталар билан зарба берди. Исроил уларнинг 99 фоизи бартараф этилганини билдирди. 

Аввалроқ Тел-Авивдаги элчихона ўзбекистонликларни огоҳлантирганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+