Туркияда мухолифат сайловларда ғалаба қозонди
Туркияда муниципиал сайловлар бўлиб ўтди. Унда президент Эрдўғон партияси сўнгги 20 йилда илк бор мағлуб бўлди.
31 март куни Туркиянинг мухолифатдаги Республика Халқ партияси сўнгги 20 йил ичида илк бор ҳукмрон "Адолат ва тарққиёт" партиясини мағлуб этди.
Туркиянинг барча 81 вилоятида муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Сайловда мамлакатнинг 18 ёшдан ошган барча фуқаролари қатнашиши мумкин эди. Бу жами 61,4 миллион кишини қамраб олади.
Овоз бериш натижалари эълон қилингач, Эрдўған Анқарада ўз тарафдорларига мурожаат қилди. "Афсуски, биз муниципал сайловларда биз хоҳлаган ва кутган натижага эриша олмадик. Сайлов натижалари Туркиядаги демократия тантанасидир" деди Туркия раҳбари.
"Anadolu ajansi" газетасининг ёзишича, протоколларнинг 93 фоизи санаб чиққач, муниципал сайловларда Республика Халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси эса 35,7 фоиз овоз олган. Уч йирик шаҳар – Анқара, Истанбул ва Измирнинг мухолифатдаги мэрлари сайловлардан кейин ўз ўринларини сақлаб қоладилар.
Эслатиб ўтамиз, Республика Халқ партияси замонавий Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк партияси саналади. 2023 йилги сайловларда ушбу партиядан бўлган Камол Қиличдорўғли амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга иккинчи турда кичик фарқ билан имкониятни бой берганди.
Телеграмда кузатиб боринг!