platina.uz
Жаҳон

Туркиядаги президент сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоизлик тўсиқдан ўта олмади

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи  кейинги ҳафта сўнгида - 28 май куни ўтказилиши мумкин.

Туркиядаги президент сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоизлик тўсиқдан ўта олмади

Туркияда нафақат ўз фуқаролари, балки бутун минтақа халқлари ҳаяжон билан кутган президентлик ва парламентга сайловлар ниҳоясига етди.

Овоз қутиларининг 98 фоиздан ошиғи очилиб, бюллетенлари саналди.

Маълумки, Туркия сайлов тизимидаги қоидаларга мувофиқ, президентлик сайловларида ҳеч қайси номзод биринчи турда 50 фоиздан ортиқ овоз олмаса, иккинчи тур сайловлари ўтказилади. Туркияда ана шундай вазият юзага келди.

Бирор бир номзод 50 фоизлик тўсиқдан ўта олмади. Катта эҳтимолга кўра, номзодлар иккинчи турда ҳам беллашиб кўришади.

Бюллетенларнинг 99,9 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин амалдаги президент Ражаб Таййиб Эрдўғон 49,34 фоиз овоз олгани маълум бўлди. Унга мухолиф номзод Камол Киличдорўғли эса – 44,99 фоиз овозга эга бўлган.

Сайловда 5% овоз тўплаган яна бир номзод Синан Ўған, расман иккинчи турда муҳолифат етакчиси Қиличдорўғлини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Гарчи аввалроқ у иттифоқдан айрим партиялар чиқариб ташланмаса, Қиличдорўғли номзодини қувватламаслиги маълум қилганди.

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи кейинги ҳафта сўнгида - 28 май куни ўтказилиши мумкин.

Президентлик пойгасининг охирги натижаси номаълум қолаётган бўлса-да, 28-чақириқ турк парламентига сайловларда қайси иттифоқ қанча жой олгани деярли аниқ бўлди.

Эрдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси етакчилигидаги Республикачилар алянси 49 фоиздан кўпроқ овоз тўплади ва парламентда 322 ўринни эгаллаши мумкин.

Республика Халқ партияси Қиличдорўғли бошчилигидаги “Халқ иттифоқи” 35,19 фоиз ёки қарийб 212 ўринни қўлга киритди, дея хабар беради Туркия Марказий сайлов комиссияси.

Кузатувчилар фикрича, мазкур сайловлар қонунларга амал қилинган ҳолда ўтказилган бўлсада, айрим нохушликлар ҳам рўй берган. Масалан сайлов участкаларида овоз бериш жараёнида уч нафар сайловчи юрак хуружидан вафот этган.

Сайлов натижаларидан хавотир ва халқ тақдирига кучли эътибор ҳамда ҳаяжонланиши шунга олиб келган эҳтимол.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid