Метан заправкалари бугундан қайта очилмоқда

Бунга табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани сабаб сифатида кўрсатилган. 

Жамият
7 март, 10:26
Метан заправкалари бугундан қайта очилмоқда

Ўзбекистондаги барча метан заправкалар қайтадан очилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойининг охирги ўн кунлигида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши фонида метан заправкалари фаолиятига чекловлар киритилганди. 

Аввалроқ, 18 феврал куни об-ҳавонинг кескин совиши оқибатида заправкаларга чеклов жорий этилганди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+