Қозоғистон Ўзбекистонга газ транзитини оширмоқчи

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонга Россия гази транзити ҳажмини йилига 11 миллиард метр кубга ошириш режалаштирилмоқда. 

Иқтисод
6 март, 12:17
Қозоғистон Ўзбекистонга газ транзитини оширмоқчи

 Қозоғистон Энергетика вазирлиги мамлакат ҳудуди орқали Россиядан Ўзбекистонга газ транзити ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги йиғилишида маълум қилинган.

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг маълум қилишича, 2023 йилда Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга йилига 3 миллиард м3 гача бўлган Россия газининг транзити йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, кенгаш материалларида 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонга газ транзити ҳажмини йилига 11 миллиард м3 га ошириш режалаштирилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октабр куни Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Россия газини "Марказий Осиё – Марказ" магистрал газ қувури орқали Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга, шунингдек, “Марказий Осиё – Марказ” магистрал газ қувури орқали Қозоғистонга етказиб беришни бошлади. 

Келишувга кўра, Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июн ойида Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Олдинроқ эса Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилаётгани маълум бўлганди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+