Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги эса Москвадаги терактни қоралаб, баёнот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.
Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни қоралаб баёнот берди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига кўра, ҳозирча ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ.